Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Халқаро воқеалар

25.09.2018

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ БУЮК МИЛЛАТ МАЖЛИСИ РАИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдиримни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, сиёсий ирода ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги анъанавий яқин ва дўстона муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилганини таъкидлади...

25.09.2018

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АҚШНИНГ ФАВҚУЛОДДА ВА МУХТОР ЭЛЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратленни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, кўп қиррали ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон — Америка Қўшма Штатлари алоқаларини изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлашга АҚШ элчиси шахсан салмоқли ҳисса қўшганини катта мамнуният билан қайд этди...

20.09.2018

ПАРАЛИМПИЯЧИЛАРИМИЗНИ КУЗАТИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 6-13 октябрь кунлари Индонезияда III Параосиё ўйинлари ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида энг кўп – 54 спортчи билан иштирок этади.
Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциациясида Ўзбекистон делегациясини Параосиё ўйинларига расмий кузатиш маросими ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Паралимпия ассоциацияси раҳбарлари, мураббийлар ва спортчилар иштирок этди...

ШҲТГА АЪЗО ДАВЛАТЛАР ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ МАЪМУРИЯТЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ БИРИНЧИ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ 20.09.2018

ШҲТГА АЪЗО ДАВЛАТЛАР ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ МАЪМУРИЯТЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ БИРИНЧИ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

Тошкент шаҳрида 19 сентябрь куни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар темир йўллари маъмуриятлари раҳбарларининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар вакиллари — Ҳиндистон Республикаси Темир йўллар вазирлигининг Темир йўллар кенгаши аъзоси Гириш Пиллай, «Қозоғистон темир йўллари» Миллий компанияси» бошқаруви раиси Канат Алписбаев, «Қирғизистон темир йўллари»...

20.09.2018

ЕВРОПА ПАРЛАМЕНТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 19 сентябрь куни Кристиан Дан Преда бошчилигидаги Европа парламенти Ташқи ишлар қўмитаси делегацияси билан учрашув бўлди.
Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси А.Курманов меҳмонларни Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан таништирди...

20.09.2018

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ АҚШ ДЕЛЕГАЦИЯСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони генерал Женсон Бойлз ва АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келлини қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари меҳмонларни самимий қутлар экан, жорий йил май ойида АҚШга расмий ташриф давомида бўлиб ўтган олий даражадаги самарали учрашув ва музокаралар мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликда янги даврни бошлаб бергани ва...

ТОКИО 2020: ДАСТЛАБКИ РЕЙТИНГ ОЧКОЛАРИ 13.09.2018

ТОКИО 2020: ДАСТЛАБКИ РЕЙТИНГ ОЧКОЛАРИ

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида таэквондо WTF бўйича Қозоғистон I Очиқ чемпионати рейтинг мусобақаси бўлиб ўтди. Баҳсларда 15 мамлакатдан 376 нафар спортчи совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Терма жамоамиз аъзолари беллашувларда 4 олтин, 2 кумуш ва 1 бронза медалларини қўлга киритди.
Ҳамюртларимиз орасида Чарос Қаюмова, Мадинабону Маннопова, Шоҳрух Ражабов, Аброр Тўраев олтин медалга сазовор бўлди. Шуҳрат Салаев ва Шаҳбоз Дўсматов кумуш...

ТУРЛИ ХАЛҚЛАР МУСИҚАСИНИ БИР САҲНАДА ЖАМ ҚИЛГАН АНЖУМАН 13.09.2018

ТУРЛИ ХАЛҚЛАР МУСИҚАСИНИ БИР САҲНАДА ЖАМ ҚИЛГАН АНЖУМАН

— Ўзбекистонда биринчи марта бўлишим. Албатта, таассуротларим жуда катта. Шаҳрисабз ғоят гўзал шаҳар экан. Унда мен мана шу чиройли манзарага ҳамоҳанг мусиқий муҳитни кўрдим. Анжуманда иштирок этган одам ҳавода ҳам мақом ҳидини туюши мумкин бўлган муҳит яратилди. Бизда ҳам рага мусиқий санъат тури бор, мақом йўналишига жуда ўхшаб кетади. Қизиғи шундаки, уларнинг тарихи бир хил. Раганинг вокал, чолғу соҳаси ҳам мақомга жуда ўхшайди...

13.09.2018

БЕЛАРУСЬ ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко 12 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Беларусь Президенти Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига...

МАҚОМ САНЪАТИ — УМУМИЙ БОЙЛИГИМИЗ 11.09.2018

МАҚОМ САНЪАТИ — УМУМИЙ БОЙЛИГИМИЗ

— Аввало, катта мусиқий анжуманнинг очилиши юксак даражада ташкил этилгани билан табрикламоқчиман. Ўзбекистон бу каби халқаро мусиқий анжуманлар ўтказиш бўйича яхши тажрибага эга мамлакат. Бу байрамнинг Амир Темур туғилган юртда ўтказилиши ҳам тарихий, ҳам меъморий, ҳам мусиқий меросни жипслаштиришда ғоят катта ўрин тутади. Шу жиҳатдан мақом анжуманини ҳар томонлама қизиқарли ва халқлар ўртасида маданий мулоқотни кенгайтиришда жуда фойдали, деб ҳисоблайман...

Саҳифалар: 1 2 3 4 5 ... 32 Навбатдагиси