Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Мамлакатимизда

ЛИПИЛЛАБ ТУРГАН ЧИРОҚЛАР ЭНДИ СОАТЛАБ ЎЧА БОШЛАБДИ. МУАММОГА ЕЧИМ ТОПИШ КИМНИНГ ВАЗИФАСИ?.. 17.07.2018

ЛИПИЛЛАБ ТУРГАН ЧИРОҚЛАР ЭНДИ СОАТЛАБ ЎЧА БОШЛАБДИ. МУАММОГА ЕЧИМ ТОПИШ КИМНИНГ ВАЗИФАСИ?..

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ-1 мавзесидан таҳририятимизга телефон орқали мурожаат бўлди. «Юзрабод» маҳалласидаги кўпқаватли 12-уйда яшовчилар номидан қўнғироқ қилган киши хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатида муаммолар кўпайиб кетгани, мурожаатларга жиддий эътибор берилмаётгани, отангга бор, онангга бор қабилида иш тутилаётганини айтиб, шикоят қилди.
Фотомухбир билан манзилга етиб борганимизда ўнлаб одам кўчада бизни кутиб турарди. Аввало ўзини Наргиза Сахабидинова деб таништирган...

МУРУВВАТ 17.07.2018

МУРУВВАТ

Жиззах вилояти Дўстлик тумани Манас қишлоғида яна бир хайрли тадбир амалга оширилди. Қишлоқдаги икки қаватли қаровсиз қолган уй таъмирланиб, эҳтиёжманд 20 оилага совға қилинди.
Манасда «Обод қишлоқ» дастури доирасида 20 хонадонга мўлжалланган икки қаватли 1 ва 2 хонали жами 20 хонадондан иборат уй давлат бюджети ҳисобидан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди...

ИНТИЛИШ КЕРАК, ҲАРАКАТ КЕРАК 13.07.2018

ИНТИЛИШ КЕРАК, ҲАРАКАТ КЕРАК

Таслим бўлмай, яна олдинга интилишга ўзида ирода топа олган, барчасига қўл силтаб, воз кечиб кетмаган инсонгина ҳақиқий тадбиркор бўлади...

Камолжон АЛИКОВ, Самарқанд шаҳридаги «Registon KAMOLJON» хусусий корхонаси раҳбари, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиби:
— Хурсандчилигимни сўз билан ифодалай олмайман. «Мард ўғлон» сўзининг тагида қанча маъно бор, қанча мазмун бор. Жуда олий баҳо бу, кишига юксак масъулият юклайди бу мукофот. Мен ҳам энди ана шу эътирофга лойиқ бўлиш учун имкониятим даражасида меҳнат қилишга ҳаракат қиламан. «Мард ўғлон» давлат...

БУ ЙИЛГИ ТЕСТ СИНОВЛАРИ ИККИ БОСҚИЧДА ЯЪНИ ЭРТАЛАБ СОАТ 8:00 ВА 15:00 ДА БЎЛИБ ЎТАДИ 12.07.2018

БУ ЙИЛГИ ТЕСТ СИНОВЛАРИ ИККИ БОСҚИЧДА ЯЪНИ ЭРТАЛАБ СОАТ 8:00 ВА 15:00 ДА БЎЛИБ ЎТАДИ

Институтнинг бакалавр босқичига бу йил 1 минг 275, магистратурага 105 нафар йигит-қиз қабул қилинади. Махсус сиртқи бўлимда бакалавр босқичига эса 90 ўрин ажратилган.
— Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ бу йилдан бошлаб институтда «Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (кўприклар ва тунеллар)» таълим йўналиши ва магистратурада «Вагонсозлик» мутахассислиги бўйича янги йўналишлар очилди, — дейди институт ректори Маъруфжон Расулов...

НОМИГА ИШЛАЁТГАН ШИФОХОНА КИМГА ВА НИМАГА КЕРАК?.. 12.07.2018

НОМИГА ИШЛАЁТГАН ШИФОХОНА КИМГА ВА НИМАГА КЕРАК?..

— Шифохонамизда шароитимиз йўқ, деб беморларнинг ҳаётини хавф остига қўя олмаймиз, — дейди жонлантириш бўлими мудири Руфат Насимов. — Қўлдан келганча, бор имкониятдан фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. Тўғри, ҳозир бўлим шифокорлари кислород тармоғини ташқаридан шланг орқали киргизиб, буйруқ билан ўчириб, ёқишади. Бу аҳвол хавфсизликка жавоб бермаса-да, шундай ишлашга мажбурмиз.
Аслида, қонун-қоидага мувофиқ, бўлимимизнинг ҳар бир хонасида кислород тармоғи бўлиши лозим. Тан олиш керак, операция вақтида ишлатиладиган тиббиёт анжомлари ҳам...

12.07.2018

«ЭШИТДИНГИЗМИ, ФАЛОНЧИ...»

Хоҳлаймизми, йўқми, кундалик ҳаётимиз давомида жамоат транспортларига кўп ишимиз тушади, узоғимиз яқин бўлади. Бундан мамнунмиз, албатта. Аммо жамоат транспортида кўпчилик асабига тегаётган ҳолатлар ҳам бўляптики, уларга бефарқ қарамаслик керак, деб ўйлайман. Масалан, автобус, микроавтобусда кетаётган йўловчилар, ёшларми, катталарми, мобиль телефондан фойдаланиш одобига эътибор бермаётганга ўхшайди...

12.07.2018

БАРҚАРОР ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛАДИ

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Хусусан, яқинда мазкур ҳудудда қурилиш корхоналарига арматура маҳсулотлари етказиб берувчи «Behin foorm metal» масъулияти чекланган жамияти ўз ишини бошлади. Лойиҳа қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлиб, ушбу маблағ ҳисобига Эрондан замонавий технологиялар келтирилиб ўрнатилди. Мазкур корхонада кунига 6-8 тонна арматура...

АТОМ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ 12.07.2018

АТОМ ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ

Бугунги кунда мамлакатимизда электр энергиясига бўлган талаб 69 миллиард киловатт-соатни ташкил этади. Бу қувватнинг қарийб 85 фоизи газ ва кўмир ёқиш орқали, қолган 15 фоизи гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилади. Бунинг учун йилига 16,5 миллиард куб метр табиий газ, 86 минг тонна мазут ва 2,3 миллион тонна кўмир сарфланади.
Ҳисоб-китобларга кўра, иқтисодиёт ўсиши, аҳоли сони ва турмуш даражаси ошиши эвазига 2030 йилда электр энергиясига бўлган талаб 117 миллиард киловатт-соатга етади. Бунинг учун янги қувватлар ташкил этиш керак бўлади...

Саҳифалар: 1 2 3 4 5 ... 226 Навбатдагиси