Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

ФУҚАРОНИНГ ҲАР БИР МУРОЖААТ АЛБАТТА ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПИШИ ЗАРУР

12 Июл 2018

Бугунги кунда Ўзбекистон Халқ Демократик Партиясига фуқаролар томонидан юборилаётган ҳар бир мурожаат вилоят, шаҳар, туман кенгашлари қошидаги жамоатчилик қабулхоналари томонидан ўз вақтида назоратга олиниб, партия кенгашлари ва депутатлар ёрдамида тезкор ҳал қилинишига эришилиб борилмоқда.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят, шаҳар, туман кенгашлари қошидаги жамоатчилик қабулхоналарига 289 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлса, уларнинг 172 таси, ёки 60 фоизи ижобий ҳал қилинган.

2.jpgЖумладан, Хоразм вилоятининг Хонқа тумани Олажа қишлоғи “Янги турмуш” маҳалласида яшовчи Усмон Қурамбоев кам таъминланган оиласи учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожаати туман кенгаши депутати Отабек Ибрагимов томонидан тезкор ўрганилиб, МФЙ томонидан моддий ёрдам пули берилиши таъминланди.

Ёки Урганч тумани Чаккашоликор қишлоғи “Ўртадўрман” маҳалласида яшовчи Зайнабжон Гаипова 1985 йилда туғилган, рухий хаста келини Аноржон Абдоловани моддий қўллаб қувватлаш, даволанишда ёрдам беришни сўраб қилган мурожаатига асосан, туман кенгаши депутати М.Шарипова туман тиббиёт бирлашмасига шу масала бўйича мурожаат қилди. А.Абдолова “Хонқа” сиҳатгоҳида соғлиғини тиклади. Ҳозирда унга касаллик нафақаси тайинлаш масаласи ҳам ҳал қилинаяпти.

Гурлан тумани “Нукус” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Муяссар Жапақованинг мурожаати бўйича, фарзанди Бекзод Исмаиловга сартарошлик қилиш учун хизмат шахобчасига бўш бино топишда ҳам депутатларимиз масалани ҳал қилишди. Шунингдек, шу маҳаллада яшовчи фуқаро Умида Атажанова ҳам жамоатчилик қабулхонамизга мурожаат қилиб, ўз муаммоси тезкор ҳал қилинганидан хурсанд.

Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин.

3.jpgДемак, шундай хулосага келишимиз мумкинки, фуқароларимиз ўзларининг муаммолари борасида жамоатчилик қабулхоналаримизга мурожаат қилар эканлар, албатта, муаммолари хал қилинишига ишонадилар.

Бу ишонч партиямизга ва кўп сонли партия фаоллари ва маҳаллий кенгашлардаги депутатларимизга ишончдир.

 

М.ИСКАНДАРОВА,

ЎзХДП Хоразм вилоят кенгашининг депутатлик бирлашмалари

ишини мувофиқлаштириш ва жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бўлими бошлиғи.