Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

БАРҚАРОР ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛАДИ

12 Июл 2018

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, яқинда мазкур ҳудудда қурилиш корхоналарига ар­матура маҳсулотлари етказиб берувчи «Behin foorm metal» масъулияти чек­ланган жамияти ўз ишини бош­лади. Лойиҳа қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлиб, ушбу маблағ ҳисобига Эрондан замонавий тех­но­логиялар келтирилиб ўрнатилди. Мазкур корхонада кунига 6-8 тонна арматура маҳ­сулотлари иш­лаб чиқарилмоқда. Корхонада 35 киши ишли бўлди. Уларнинг 28 нафарини ёш йигит-қиз ташкил этади.

Ҳудудда кварц хомашёси­нинг конлари мавжудлигидан фойда­ла­ниб, шиша маҳсулотлари ишлаб чиқа­риш­ни кенг йўлга қўйиш режалаш­ти­рилган. Ху­сусан, «Зарафшон ойна» масъ­улияти чек­ланган жамияти айни шу лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Ҳозирда ушбу кор­хо­нага шаҳардаги саноат ҳудудидан ер майдони ажра­тилган ва бинони тиклаш ишлари олиб борилмоқда. Германия, Австрия, ­Ита­лия, Белгия ва Франция каби мам­ла­кат­лардан технологик ускуналар кел­ти­риш чоралари кўриляпти. Мазкур объ­ект йил охирида ишга туширилиши режалаштирилган. Корхона ўз ­фаолиятини бошлаши билан 400 киши иш билан таъмин­ланади.

 

 Илҳом САТТОРОВ,

 «Ўзбекистон овози» мухбири.