O'ZB  |   РУС  |   ENG
Bugun 20 May, 2012 y. часы для сайта html
Qoidalar 
Yopish
Login:
Parol:
Parolingizni unutdingizmi?
Ro’yxatdan o’tish
Kirish  
Главная » Rules
Qoidalar

Форум қоидалари

  1. Форумдан рўйхатдан ўтиш мутлақо бепул. Лойихамиз қоидалари билан танишиб чиқишингизни қатъий тавсия этамиз. Агарда сиз барча шартларга рози бўлсангиз, ‘Мен розиман' ёнида галочка белгиланг ва 'Submit' ни босинг. Агарда сиз рўйхатдан ўтиш фикридан қайтган бўлсангиз, бош саҳифага ўтинг. Фойдаланувчи ҳисобини активация қилиш, фойдаланувчи томонидан кўрсатилган электрон почтадан рўйхатдан ўтишни тасдиқлаш ва маъмур томонидан амалга оширилади. Ҳисобни активация қилиш ярим соатдан бир кунгача муддат оралиғида бўлиши мумкин. Агарда айрим сабабларга кўра ҳисобингиз активация қилинмай қолса, у холда маъмуриятга боғланиш формаси орқали хабар жўнатинг.
  2. uForumни назорат қилиб борувчи муҳтасиблар, супер-мухтасиблар ва маъмурлар хақоратли ва номақбул хабарларни ўчириб борсалар-да барибир хамма хабарларни кузатиб боришнинг иложи йўқ. Хабарлар муаллиф нуқтаи назарини ифодалаб ва харгиз маъмуриятники эмас. Шунга кўра фақат муаллиф хабар учун жавобгардир.
  3. Ушбу қоидаларга биноан, Сиз форум қоидаларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига риоя қилишингиз шарт.
  4. Форум маъмурияти хар қандай мавзу ёки хабарни ўчириш, тахрир қилиш, кўчириш ёки ёпиш хуқуқига эга.
  5. Форумдан рўйхатдан ўтишда расмий шахслар логин учун ўзларининг хақийқий маълумотларини Исм Шариф форматида (пробел билан, остки чизиқ белгисисиз) киритишлари лозим. Логинни ёзишда кирилл ва лотин алифболаридан фойдаланиш мумкин. Форум маъмурияти лотин алифбосини тавсия этади. Шунингдек иш жойи, лавозим ва давлат хам мажбурий шартларга киради. Батафсил маълумот бу ерда. Давлат муассасалари вакиллари G2G бўлимига кириш хуқуқига эга бўлишлари мумкин.
  6. Real ID (очиқ рўйхат) форматига мувофиқ келишлик учун қолган маълумотларни киритиш билан бирга фойдаланувчи профил учун аватар сифатида сурат хам тақдим этиши лозим. Аватар ўрнатиш форум маъмури томонидан амалга оширилади. Қуйидаги усуллар билан аватар ўрнатиш мумкин: мавзуда нашр қилиш, маъмурга ишорат (ссылка) билан шахсий хабар жўнатиш ёки Описание: http://img.uforum.uz/images/3644933.gifпочтасига юбориш. Очиқ турдаги рўйхатдан ўтиш янада жонли сухбат қуриш ва фойдаланувчилар учун маълум бир одам билан сухбат кетаётганлигини билиш имкониятини беради. Анимациядан ўтган gif ва flash аватарлари кабул қилинмайди.
  7. Агарда фойдаланувчи Known ID мақомини (Real ID имтиёзи каби лекин ўзининг ҳақиқий маълумотларини келтирмай) олишни хохласа керакли мавзуда маълум қилиши керак. Real ID ёки Known ID мақомига эга бўлган қатнашчи томонидан тасдиқланиши шарт.
  8. Маълумотларини ошкор қилишни истамаган фойдаланувчилар эса ўзлари маъқул деб топган никларни танлашлари мумкин (ник ахлоқ-одоб қоидаларига зид бўлмаслиги керак). Ник танлашда харф, рақам, пробел ва дефисдан фойдаланиш мумкин. Ник фақатгина битта рақам, дефисдан ёки уларнинг комбинациясидан ташкил топган бўлмаслиги лозим.
  9. Жавоб берилаётган хабардан иқтибос олиниши қатъий тавсия этилади. Бунда иқтибоснинг жавобга таълуқли қисми қолдирилиши керак. Шунингдек бу холатда иқтибос олинаётган хабарга актив ишорат сақланиши лозим. Батафсил маълумот бу ерда.
  10. Маъмурлар ва муҳтасиблар ишлари муҳокама қилинмайди.
  11. Цензурага оид сўзлашув, хақорат, флейм, оффтоп, спам ва реклама таъқиқланади (реклама учун ажратилган махсус бўлим бундан мустасно).
  12. Инсонлар шахсиятига тегадиган, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва қонунларига зид муҳокамалар, ресурсларга ишоратлар, файллар ва тасвирлар нашр қилиш таъқиқланади.
  13. Ушбу қоидалар ҳақида фикр мулохазалар, шунингдек қўшимчалар ва ўзгартиришлар Общие правила uForum ва Обновление правил форума бўлимларида муҳокама қилинади.
  14. Форумни ривожлантиришга оид таклифлар фақат Предложения по форуму бўлимида қабул қилинади.
  15. Форумда клонларни (бир кишига тегишли турли хисоблар) очиш ман этилади. Read Only ва блокда бўлган фойдаланувчилар бошқа аккаунтлардан фойдаланишлари мумкин эмас. Бундай фойдаланувчиларнинг янги хисоблари ёпилади. Бир фойдаланувчи ҳисобидан бошқа фойдаланувчилар фойдаланиши ман этилади. Бундай холат аниқланса, фойдаланувчи хисоби тақиқланади.
  16. Форумда рус ва ўзбек тилларида сухбатлашиш тавсия этилади. Мустасно холларда инглиз тилига ижозат берилади. Рус тилидан фойдаланганда лотин харфларини ишлатиш тавсия этилмайди.
  17. Форумда биттадан зиёд хабарга эга бўлган фойдаланувчи ҳисоби ўчирилмайди.
  18. Янги бўлимлар ўзига муносиб бўлимларда очилиши керак. Янги мазвулар номланиши тушунарли ва мазмунга эга булиши керак. "Ёрдам беринг", "Ёрдам керак", "Савол" ва бошка шу турдаги мазвулар яратиш тақиқланади.
  19. Тасвирларни форумга жойлаштиришда ушбу мавзуга оид койдаларга амал килинг
  20. Алохида мавзулар ва бўлимларга чекловлар ёки қоидалар қўйилиши мумкин. Чекловлар автоматик бўлмаган холларда мавзу ёки бўлим тавсифида кўрсатилган бўлса, уларга хам риоя қилиниши шарт. Акс холда жарима берилади.
  21. Мавзу номлари қисқа ва лўнда бўлиб, билинчи хабарнинг мазмунини ифодалаши лозим. Мавзу номлари турлича тадқин қилинмайдиган тушунарли бўлиши лозим. Акс холда мавзу номлари тахрир қилинади ва муаллифга жарима берилади. Мавзу номларини бошқа сабабларга кўра тахрир қилиш муаллифни жарима олишига олиб келмайди.
  22. Мавзу номларига муқобил номларни таклиф қилмай туриб, мавзу номларини ўзгартирилиши юзасидан мурожаат қилиш таъқиқланади.
  23. Ўзбекистон Руспубликаси қонунларига мувофиқ тарзда фаолият олиб бормайдиган сайтларга ишорат жойлаш ёки шундай маълумотларга эга бўлган сайтлардан маълумот маълумот жойлаш таъқиқланади.
  24. Мавзуга алоқадор бўлмаган ёки хақоратли теглар қўйиш таъқиқланади.


Қўшимча маълумотлар:

  1. Форумдаги ўзгартиришлар uForum LOG (журнал изменений) лентасида нашр этиб борилади.
  2. Мавжуд жарима ва уларнинг параметрлари ҳақида бу ерда танишишингиз мумкин.
  3. Янги фойдаланувчилар Новобранцы uForum'a мавзусида ўзлари ҳақида қисқача маълумот қолдиришлари мумкин.
  4. Техник муаммолар Техподдержка uForum бўлимида муҳокама қилинади.
  5. Форум иштирокчисининг сурати жойлаштирилгач, сурат Лица саҳифасида фойдаланувчининг профилига ишорат билан пайдо бўлади.
  6. OpenID ва RealID мақомидаги фойдаланувчилар автоматик тарзда аниқланадиган ойлик танлов мукофатларига эга бўладилар. Батафсил маълумот бу ерда.
  7. Янги мавзу очишни хоҳлаган, лекин чегаралаб қўйилганлиги (50 та хабар жойлаштирган бўлиши керак) натижасида бундай имкониятига эга бўлмаган янги фойдаланувчи мавзу номи ва бўлими кўрсатилган янги тармоқда ўз талабномасини қолдириши мумкин. Талабномани бу ерда қолдириши мумкин.
  8. Фойдаланувчилар статуслари (фойдаланувчилар профилларида никлари остида махсус расмчани ўрнатиш билан белгиланади) у ёки бу фойдаланувчилар гурухига тегишлийлигини билдиради. Гурухларни билдириши билан бирга форумда олган унвонини хам англатади. Статуслар ва расмчалар ҳақида батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.
  9. Мантиқий якунга эга бўлмаган мавзулар бўйича навигатор бу ерда берилган. Фойдаланувчиларга хабарларни янги мавзу очиб эмас, хабар мазмунига мувофиқ келувчи мавзуларда қолдириш тавсия этилади.
  10. Эътиборсиз қолдирилган бўлимларни шахсий кабинетда “Бўлим опциялари” ва “Мавзу опциялари” да активлаштириш мумкин.